АсосийJamiyat

Энди темир йўлда электрон чипталардан фойдаланиш мумкин бўлади

'Энди темир йўлда электрон чипталардан фойдаланиш мумкин бўлади'ning rasmi

Йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, пойездларга чиқиш олдидан чипталарни текшириш жараёнига сарфланадиган вақтни қисқартириш мақсадида “Ўзтемирйўлйўловчи” AЖ томонидан электрон чипталарни замонавий технологиялар QR-код орқали текширувчи махсус мосламаларни синовдан ўтказиш жараёни бошланди. 

Aйни дамда янги мосламалар “Aфросиёб” поездларининг бирида синовдан ўтказилмоқда. Электрон чиптани расмийлаштирган йўловчиларга энди уни A-4 форматида чоп этиш зарурати йўқ, яъни электрон чиптани смартфон ёки планшетларда тақдим этишнинг ўзи кифоя. Назорат-ўтказиш пункти ходимлари ҳамда вагон кузатувчилари электрон чиптанинг ҳақиқийлигини махсус мослама билан текширади, кейин эса йўловчи чипта бўйича ўз жойини эгаллаши мумкин бўлади.

Ҳозирда қурилмалар “Тошкент-Марказий” вокзалида синовдан ўтказилмоқда. Кейинчалик тизим барча вокзалларда жорий этилиши режалаштирилган. Синов ишлари март ойининг охиригача давом этади.

    Бошқа янгиликлар