9 март куни соат 09:00 ларда, Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Телецентр ОФЙ ҳудудидан ўтган ички автомобиль айланма йўлида ҳайдовчи К.Х. тегишли “FN 953 LOBOL” русумли трактор бурилаётган вақтида ортидан келаётган “Нексия” га тўқнашиб кетади. Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг маълум қилишича айни пайтда "Нексия" ҳайдовчисининг шахсига аниқлик киритилмоқда.
Ҳалокат натижасида, “Нексия” атомашинаси ҳайдовчиси ва йўловчиси воқеа жойида вафот этишган. Ёнғин чиқиши оқибатида “Нексия” автомашинаси ёниб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, вафот этган фуқаролар шахсига аниқлик киритилмоқда.






