АсосийJinoyat

Фарғонада 370 млн. сўмдан ортиқ иш ҳақини ўзлаштирган бош ҳисобчи ёрдамчиси ва унинг шериклари қўлга олинди

'Фарғонада 370 млн. сўмдан ортиқ иш ҳақини ўзлаштирган бош ҳисобчи ёрдамчиси ва унинг шериклари қўлга олинди'ning rasmi

Департаментнинг Марҳамат туман бўлими томонидан  терговга қадар текширув ўтказди. Бу ҳақда Бош прокуратура Даракчига маълум қилди. 

Туман халқ таълими бўлими бош ҳисобчиси ёрдамчиси Ғ.М. ва бошқалар 2014-2020 йиллар давомида тумандаги 32-сонли умум таълим мактабида ишламаган 14 нафар фуқароларга жами 371,9 млн. сўм иш ҳақи ҳисоблаб, ушбу пул маблағларини ўзларига тегишли бўлган пластик карталарга тушириб, шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилишганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғ.М. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар