Хитойнинг CNPC компанияси барча газ импортига нисбатан форс-мажорни эълон қилди, дея ёзди Халқ сўзи. Хитойда коронавирус эпидемияси туфайли кўк ёқилғининг истеъмоли шу қадар пасайганки, давлат компанияси ҳатто газ омборларидан газ олишни тўхтатди.
Хитойнинг энг йирик газ импортчиси ҳисобланадиган China National Petroleum Corp форс-мажор ҳолатини эълон қилди. Bloomberg маълумотларига кўра, CNPC, PetroChina Co. шўъба корхонаси шошилинч чораларни кўрмоқда ва Хитойга олиб келинадиган суюлтирилган газ ҳамда қувурлар орқали импорт қилинадиган табиий газнинг етказиб берилишини қисқа муддатга бекор қилишни режалаштирмоқда.
Аввалроқ, давлат компанияси, масалан, СПГ юкларини етказиб бериш бўйича тузилган шартнома муддатини ўзгартиришга ҳаракат қилган эди. CNPCда эса ушбу вазиятга изоҳ беришдан бош тортишди.
“Табиий газга бўлган талаб кескин пасайиб кетди”, дейилади Хитой давлат компаниясининг веб-сайтида. CNPCдагилар ўнта сақлаш жойларидан газ олишни тўхтатганлиги ҳақида қўшимча қилишди.
ICIS таҳлилчилари коронавирус эпидемияси ва 2003 йилда SARS вируси тарқалиши ўртасидаги фарқни таққослаб кўришди, бунга кўра, Хитой ялпи ички маҳсулоти 0,5 фоизга пасайган. Уларнинг прогнозларига кўра, вирус Хитой терминалларидаги суюлтирилган газнинг ички савдоларини пасайтирган. Натижада, кейинги бир неча ой ичида хитойлик компанияларга ҳаддан ташқари кўп сарф-харажат хавф солади ва улар юклар учун тузилган шартномалардан воз кечиши ёки бошқа жойларга сотиши керак бўлади.
Айни дамда, Осиёда газ нархи аллақачон рекорд даражага – яъни минг кубометр учун 135 долларга етди.






