АсосийJamiyat

Наманганда икки фарзанд учун бир йўла 62 млн сўм алимент пули тўлаб берилди

'Наманганда икки фарзанд учун бир йўла 62 млн сўм алимент пули тўлаб берилди'ning rasmi

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сонли қарори билан тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида” ги низомнинг 9-бандида алиментларни олдиндан тўлаш бола вояга етгунга қадар ҳар қандай давр учун ва беш йилдан кам бўлмаган муддатга амалга ошириш кўрсатиб ўтилган.

Бюронинг Тўрақўрғон туман бўлими иш юритувида бўлган, фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг қарорига асосан Д.Низомовдан ундирувчи Н.Низомова фойдасига икки нафар фарзанди учун алимент тўлаш белгиланган. 

Фуқаро Д.Низомов мунтазам равишда алимент маблағини тўлаб келмоқда. Фақат, чеклов қўйилгани сабабли хорижга чиқолмай юрган эди. Фуқаронинг бўлимга қилган мурожаати ва давлат ижрочисининг олиб борган тушунтиришлари боис 2025 йилгача бўлган давр учун салкам 62 млн сўм қарздорликни бартараф этди. Шу билан фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг ажримига асосан унга нисбатан ижро этиш усули ва тартиби ўзгартирилди. Амалда ижро ҳужжати тамомланди.

    Бошқа янгиликлар