АсосийDunyo

Коронавирус юқтириб олган бир киши сабаб минг кишилик меҳмонхона изоляция қилинди

'Коронавирус юқтириб олган бир киши сабаб минг кишилик меҳмонхона изоляция қилинди'ning rasmi

Испаниянинг Тенерифе оролида жойлашган ва ичида тахминан минг киши бўлган H10 Costa Adeje Palace меҳмонхонаси соғлиқни сақлаш органлари томонидан изоляция қилинди. Бу ҳақда Meduza хабарига таяниб, дарё интернет нашри хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, меҳмонхонада бир ҳафтадан буён яшаётган Италия фуқаросида 24 февраль, душанба куни, коронавирус аниқлангач, меҳмонхонадан сайёҳларни чиқариш тўхтатилган. Испания расмийлари касалланган киши билан алоқада бўлган барча кишиларни текширмоқда.

Аввалроқ Испанияда уч кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.

Дунё бўйича коронавирусни юқтириб олганлар сони 25 февраль ҳолатига кўра, 80 минг кишидан ошиб кетди, қурбонлар сони эса 2700 кишига етди. Европада касаллик тарқалишининг энг йирик маркази Италияда жойлашган бўлиб, у ерда 229 та ҳолат қайд этилган, етти киши вафот этган.

    Бошқа янгиликлар