Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати 26 февраль куни учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра:
ТОШКЕНТ ШАҲРИ
Ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, кучли бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-10° илиқ, кундузи 16-18° илиқ бўлади.
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3-8° илиқ бўлади.
БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 10-15° илиқ бўлади.
ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ, ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.
ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 20-25° илиқ бўлади.
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.
РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.






