АсосийJamiyat

Андижонда 3 опа-ука, Сирдарёда эса 4 нафар ишчи ис газидан заҳарланди

'Андижонда 3 опа-ука, Сирдарёда эса 4 нафар ишчи ис газидан заҳарланди'ning rasmi

Андижон ва Сирдарё вилоятларида ис газидан заҳарланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Келтирилишича, 2020 йил 24 февраль куни соат 11:30 ларда Андижон тумани, Айрилиш маҳалласида яшовчи, 2007 йилда туғилган Х.Турсунбоева, укаси — 2010 йилда туғилган М.Турсунбоев ва синглиси — 2015 йилда туғилган З.Турсунбоевалар яшаш хонасига ўрнатилган иситиш печига ёқилган кўмирнинг тўлиқ ёнмаганлиги сабабли чиққан ис газидан заҳарланган. Улар туман шошилинч тез-тиббий ёрдам бўлимига олиб борилган ва тиббий ёрдам кўрсатилган.

Шунингдек, шу куни соат 10:50 ларда Боёвут тумани, Қарапчи маҳалласида яшовчи А.Б.га тегишли хонадонда қурилиш ишлари билан шуғулланаётган — 1992 йилда туғилган Н.К., 1989 туғилган И.М., 1993 йилда туғилган К.Н. ва 1997 йилда туғилган Э.Т.лар “эгзоген заҳарланиш” билан РШТЁИМ СВФнинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилган.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугун Фарғонанинг икки туманида ис газидан заҳарланиб,  икки киши ҳалок бўлгани хабар берилган эди. 

    Бошқа янгиликлар