АсосийJamiyat

Тезкор: Фарғонанинг икки туманида ис газидан заҳарланиб, икки киши ҳалок бўлди

'Тезкор: Фарғонанинг икки туманида ис газидан заҳарланиб, икки киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Бугун соат тахминан 07:30 ларда Учкўприк туман Пучуғой қишлоғидаги уйларнинг бирида истиқомат қилувчи 18 ёшли аёл Ф.М. ўз уйига ўрнатилган сандалнинг туташи оқибатида ис газидан заҳарланиб, куйиши натижасида вафот этган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ маълум қилди. 

Бундан ташқари, соат 13:00ларда Фарғона шаҳар Беглар МФЙда истиқомат қилувчи 38 ёшли М.Х. ва бирга яшовчи турмуш ўртоғи Г.Қ.,лар яшаш хонадонида ис газидан заҳарланиши натижасида М.Х. ҳодиса жойида вафот этган. Г.Қ.  даволаниш учун шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда  юқоридаги  ҳолатлар юзасидан тергов тезкор гуруҳи ҳодиса жойида ишламоқда, воқеа тафсилоти юзасидан қўшимча равишда маълумот берилади.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар