АсосийJinoyat

Эътиборсиз ота “маъмурий қамоқ” жазосидан кейин уйғонди

'Эътиборсиз ота “маъмурий қамоқ” жазосидан кейин уйғонди'ning rasmi

Ҳеч бир ота йўқки, фарзандлари келажаги учун жонини бериб, уни униб-ўстириб, келажакда буюк инсон сифатида ҳалқига хизмат қиладиган фарзанд бўлиб етишишини хохламайдиган. Бироқ турмушдаги келишмовчиликлар афсуски, охир-оқибат фарзандларимизнинг келажагига таъсир қилиб, уларнинг моддий таъминотида муаммоларни келтириб чиқаради. Шундай вазиятда уларнинг моддий томонлама таъминотини таъминлаш қонун йўли билан амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

  Бюронинг Урганч шаҳар бўлими томонидан фуқаро Н.Шокирова фойдасига икки нафар фарзанди учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича фуқаро Д.Юсуповни бир неча бор огоҳлантирилгани ва чет элга чиқиш ҳуқуқи чекланганлигига қарамасдан алимент пулларини тўлашни пайсалга солиб келди.

  Тўпланган ҳужжатлар бўйича Урганч шаҳар Маъмурий суди томонидан фуқаро Д.Юсуповга нисбатан “Маъмурий қамоқ” тарзидаги кўрилган чора натижасида фуқаро Н.Шакировага 2 нафар вояга етмаган фарзанди учун 6,3 млн. сўм алимент пуллари ундириб берилиши таъминланиб, қонун устиворлиги таъминланди.

    Бошқа янгиликлар