Хитойда тарқалган COVID-19 коронавируси лабораторияларда ишлаб чиқилган, деган хабарлар ҳақиқатдан йироқ ва миш-мишлардан бошқа нарса эмас. ХХРнинг Россиядаги элчиси Чжан Ханьхуэй журналистлар билан учрашувда шундай деди.
“Тўғрисини айтаман, COVID-19 коронавируси сунъий яратилган эмас. У ҳам худди SARS (атипик пневмания эпидемиясини келтириб чиқарувчи вирус) каби ёввойи ҳайвонлардан тарқалган”, деди элчи.
Чжан Ханьхуэйнинг қўшимча қилишича, ҳозирча олимлар коронавирус тарқалган аниқ манбани топа олганича йўқ. Касаллик кўршапалакдан одамга ўтган, деган машҳур версия ҳам ҳали ўзининг тасдиғини топиши лозим, деди у.






