АсосийJamiyat

Энди фан олимпиадаси ғолиблари ҳам автомашина билан тақдирланади

'Энди фан олимпиадаси ғолиблари ҳам автомашина билан тақдирланади'ning rasmi

Мамлакат номини дунёга танитиш ва тараққиёт чўққиларини забт этишда илм-маърифат ва интеллектуал салоҳиятнинг ўрни ва аҳамияти беқиёс.Ўқувчи-ёшларнинг ақлий салоҳиятини ривожлантириш, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, уларга ватанпарварлик туйғуларини сингдириш, илм-маърифатли, юксак истеъдодли ва қобилиятли ёшларни камол топтириш, жаҳон майдонларида мамлакатимиз нуфузини юксалтиришга салмоқли ҳисса қўшган халқаро фан олимпиадалари ғолибларини муносиб рағбатлантириш мақсадида Наманган вилояти ҳокими фармойиш қабул қилди.

Мазкур ҳужжатга биноан ўқувчи-талабаларни халқаро фан олимпиадаларда муносиб иштирок этишлари учун вилоятдан иқтидорли ёшларни танлаб олиш, уларни олий тоифали ҳамда профессор-ўқитувчилар орқали ҳар жиҳатдан мукаммал тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Эътиборли жиҳати, вилоят ҳокимлиги томонидан илму иқтидори ва қобилиятини амалда яққол намоён этиб, халқаро (тан олинган) фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган ва фахрли ўринларни эгаллаган ўқувчилар қуйидагича тақдирланадилар:

1-ўрин соҳибларига — “Nexia-3” автомобили;

2-ўрин соҳибларига — “Spark” автомобили;

3-ўринни қўлга киритганларга — “Damas” автомобили.

Демак, илм-фанни чуқур эгаллаган ёшларнинг интилишлари ҳам муносиб баҳосини олади. Олға, иқтидорлар!

Бошқа янгиликлар