АсосийJamiyat

Бугун Қорақалпоғистонда «Йил талабаси-2019» танлови ғолиблари тақдирланади

'Бугун Қорақалпоғистонда «Йил талабаси-2019» танлови ғолиблари тақдирланади'ning rasmi

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан иқтидорли талабаларни аниқлаш  ва уларни рағбатлантириш мақсадида ўтказилган “Йил талабаси-2019” республика танловининг ғолиблари аниқлангани ҳақида маълумот берган эдик.

Жорий йилги танлов ғолибларини тақдирлаш маросими вазирлик томонидан 23-24-февраль кунлари мамлакатимизнинг энг чекка тумани ҳисобланган Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида ўтказилмоқда.  

Куни кеча танлов ғолиблари Нукус шаҳрига келди ва шаҳарнинг диққатга сазовор жойларини томоша қилишди. Республиканинг 17 та олий таълим муассасасидан келган талабалар дунёга машҳур И.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи билан танишдилар.  Бугун Мўйноқда «Йил талабаси-2019» танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. 

    Бошқа янгиликлар