АсосийJamiyat

Диққат! Таълимда яна фирибгарлик бошланди!

'Диққат! Таълимда яна фирибгарлик бошланди!'ning rasmi

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси таълим тизимида пайдо бўлган яна бир фирибгарликдан огоҳ этмоқда:

“Биринчи ва олий тоифага даъвогар ўқитувчилар диққатига!

Ижтимоий тармоқлар орқали педагог кадрлар аттестацияси бўйича тест саволларини сотиш ҳақида турли эълонлар берилмоқда. 

Ушбу эълонлар сохта ва ёлғон маълумотлар асосида эканлигини инобатга олиб, Сиз педагогларни аттестация тестларини сотиб олишни таклиф этаётган фирибгарлардан эҳтиёт бўлишга чақирамиз.

Эслатиб ўтамиз, ўқитувчиларга шарт-шароит яратиш мақсадида http://test.tdi.uz/ манзили орқали онлайн репетициялар ташкил этилмоқда.

Бу Сиз педагогларга имконият. Бунда онлайн-тест дастури билан яқиндан танишишингиз ва ўзингиз ҳақингиздаги маълумотларни pka.tdi.uz  – электрон базасига тўлиқ ва тўғри киритилганлигига ишонч ҳосил қилишингиз мумкин.

Азиз устозлар, фақат ўз билимингизга ишонинг ва фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!”дейилади Инспекция бошлиғининг маслаҳатчиси хабарида. 

    Бошқа янгиликлар