АсосийDunyo

Туркияда зилзила оқибатида жабрланганлар сони 37 кишига етди

'Туркияда зилзила оқибатида жабрланганлар сони 37 кишига етди'ning rasmi

5,7 магнитудали зилзила 23 февраль уни Туркия ва Эрон чегарасида қайд этилгани ҳақида аввал хабар берган эдик. Унинг оқибатида тўққиз нафар Туркия фуқароси ҳалок бўлди.

Туркия шарқидаги зилзила оқибатида жабрланганлар сони 37 кишига етди, тўққиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабарига  асосланиб спутник хабар қилмоқда.

Мамлакат ички ишлар вазири Сулаймон Сойлунинг сўзларига кўра, қурбонлар ва вайронагарчиликлар Башкале туманининг Кашкол, Гювенлик, Геленлер ва Ўзпинар қишлоқларида қайд этилган.

Вазир вайроналар остида ҳалигача одамлар борлиги ва уларни қутқарув-қидирув ишлар давом эттирилаётганини таъкидлади.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Эронда ушбу зилзила оқибатида жабрланганлар сони 75 кишига етган.

 

Бошқа янгиликлар