АсосийJamiyat

ЙТҲ содир этган Малибу электр симлар уланган столбани уриб синдирди

'ЙТҲ содир этган Малибу электр симлар уланган столбани уриб синдирди'ning rasmi

Кеча 22 февраль куни кеч соат 17:30 ларда, Яшнабод тумани Зебо Шамсутдинова кўчасидаги Автомобилларга газ қуйиш шаҳобчаси олдида Малибу ва Ласетти Жентра автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Соф.уз маълум қилди.

ЙТҲни кўрган одамларнинг айтишича, қора рангли Малибу автомашинаси Зебо Шамсутдинова кўчаси бўйлаб Фарғона йўли кўчаси томон катта тезликда ҳаракатланиб, йўлнинг чап томонида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шаҳобчасига бурилмоқчи бўлган кулранг Ласетти Жентра автомашинаси билан тўқнашиб кетган. Тўқнашув оқибатида Малибу ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томонидаги электр симлар бетон устинини уриб синдирган ва устун-столба Малибу автомашинасини устига қулаб тушган. 

Ҳайриятки столбадан бошқа қурбонлар йўқ. Воқеа бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Бошқа янгиликлар