АсосийDunyo

Туркия коронавирус туфайли Эрон билан чегараларини ёпди

'Туркия коронавирус туфайли Эрон билан чегараларини ёпди'ning rasmi

Туркия  Эрон билан чегарани эҳтиёт чораси сифатида ёпишга қарор қилди. Қарор Эронда коронавирус юқишининг 43 та ҳолати қайд этилгандан сўнг қабул қилинган. Бу ҳақда Туркиянинг Daily Sabah нашри хабар қилмоқда.

Хабарда ёзилишича, турк-эрон чегарасидаги Капикўй ва Эсендера назорат-ўтказиш пунклари ёпилган.  Ушбу чоралар Туркия шарқидаги Ван вилоятига Наврўз айёми арафасида Эрондан келаётган сайёҳлар кўпайиши сабаб қабул қилинган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Эронда коронавирус юқтиришнинг 43 та ҳолати қайд этилган. Ундан вафот этганлар 8 кишини ташкил этади. Шу муносабат билан айни пайтда Эронда оммавий маданий тадбирлар бекор қилинмоқда.

Аввалроқ Ироқ, Покистон, Туркманистон ҳам Эрон билан чегараларни ёпилгани ҳақида айтилган эди.

Бошқа янгиликлар