АсосийJamiyat

Тошкентда 11 ёшли ўғил ва 8 ёшли қиз ароқхўр ота-онасидан қочиб кетди

'Тошкентда 11 ёшли ўғил ва 8 ёшли қиз ароқхўр ота-онасидан қочиб кетди'ning rasmi

Тошкент шаҳар Миробод туманида 16 февралда икки нафар бола йўқолиб қолган.Бу ҳақда Миробод тумани ИИББ матбуот хизмати хабар берди. Хабарда айтилишича, ИИО ФМБ навбатчилик қисмига икки нафар вояга етмаган болаларнинг отаси 36 ёшли Евгений А. мурожаат қилган.

Эркак 15 февраль куни тахминан соат 8.00 да унинг 11 ёши ўғли ва 8 ёшли қизи уйдан чиқиб, номаълум томонга йўл олгани ва қайтиб келишмаганини айтган. Кўрилган чоралар натижасида болаларни ИИББ ППХ ходимлари топиб, уларни уйларига қайтаришган.

Кейинчалик маълум бўлишича, болалар уйдан қочиб кетишган. Бу болалар аввал ҳам спиртли ичимликларга ружу қўйган ота-онасидан яшириниб қўшни уйнинг томида бўлишар экан. Бу борада қўшниларнинг фикрлари ўрганилган.

Таъкидланишича, ҳозирги вақтда ота-оналик ҳуқуқини чеклаш масаласини ҳал қилиш ҳақида ҳужжатлар тайёрланмоқда.

“Болалар эса суд томонидан уларнинг тақдирлари бўйича қарор қабул қилингунча Тошкент шаҳар ИИББ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилдилар”, - дейилади хабарда

 

Бошқа янгиликлар