Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг қарорига асос Тахиатош тумани Ш.Рашидов кўчаси 36-уйда жойлашган қарздор “Тахиатошгидроэнергоқурилиш” унитар корхонасидан 39 нафар фуқаронинг жами 84.352.753 сўмлик иш ҳақиларини ундириш юзасидан ижро ҳужжатлари Бюронинг Тахиатош туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро иши қўзғатилган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, ушбу ижро ҳужжатларига ассосан фуқароларнинг иш ҳақиларини ундириш мақсадида “Тахиатошгидроэнергоқурилиш” унитар корхонасининг банк ҳисоб рақамларига банд солинган. Шунингдек, қарздор корхонага тегишли барча мол-мулклари бўлим давлат ижрочилари томонидан хатловга олинган ва реализация қилиш учун электрон-онлайн аукцион савдо майдончасига сотувга сотувга қўйилган.
Натижада, сотувга қўйилган мол-мулклар сотилган ва сотувдан тушган маблағлар йил давомида Мажбурий ижро бюроси Тахиатош туман бўлими томонидан фуқароларнинг илтимосномаларига асосан уларнинг пластик карточкаларига ўтказилиб, 84 352 753 сўм миқдоридаги 39 нафар фуқаронинг иш ҳақилари тўлиқ ундирилиб берилган ва ижро иши амалда тўлиқ ундирилганлиги сабабли тамомланди, дея маълум қилди МИБ Ахборот хизмати.






