Қарши туманида яшовчи Адҳам Умаров топган даромадига “Кобальт” 2-позиция автомашинасини сотиб олмоқчи бўлди. Албатта, қонуний йўл билан. Шу боис “Лион Маторс” масъулияти чекланган жамияти билан ўтган йилнинг 7 сентябрида шарнома имзолади. Жамият ижрочилари ҳужжатга асосан истеъмолчига автомашина нархининг 85 фоизини олдиндан тўлаши муҳим шартлардан эканлиги тушунтирилди. Шундан сўнг МЧЖ га А.Умаров автомашина учун бериладиган 84 миллион 169 минг 910 сўм маблағнинг 71 миллион 500 минг сўмини тўлади.
Шартномада белгиланган кун келганда МЧЖ ходимлари асоссиз турли важларни кўрсата бошлашади. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг бўлим бошлиғи Шерали Саттаровнинг айтишича, сансоларликдан чарчаган фуқаро федерациянинг Қарши шаҳаридаги жамиятига мурожаат қилади.
Жамият томонидан мурожаат ўрганилганда фуқаро томонидан ўзаро шартнома шартлари тўлиқ бажарилган. Шундай бўлсада, устаси фаранглар истеъмолчининг иштирокисиз 7 ноябрь куни янги шартнома тузиб, унга кўра атомашинанинг етказиб бериш муддатини 2020 йилнинг 29 февралига белгилаганлар.
Ўрганишлар якунига кўра Ўзбекистон Республикаси “Истеьмолчилар ҳҳуқуқларини ҳимоя тўғрисида”ги Қонунга асосан фуқарога автомашина олиб берилди.






