АсосийJinoyat

Яшнобод туманида яшовчи эркакнинг уйидан "марихуана" топилди

'Яшнобод туманида яшовчи эркакнинг уйидан "марихуана" топилди'ning rasmi

Яшнобод тумани ИИО ФМБ ТБ томонидан жиноят иши бўйича олиб борилган тергов давомида аниқланишича, 12-январь куни соат 19.30 да 47 ёшли Тўлқин Э.нинг уйи текширилганда 21 та гугурт қутисида 124,03 гр. “марихуана” топилиб, олиб қўйилди. 

Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодесининг 273-моддаси (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Суд томонидан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

    Бошқа янгиликлар