Самарқанд вилоят миқиёсида олиб борилаётган “Ҳуқуқбузарликларга қарши кураш ойлиги" доирасида аҳоли билан ўтказилаётган тушунтириш ва тарғибот ишлари ўз натижасини бера бошлади. Самарқанд шаҳар Сартепа масканида яшовчи, 1972 й.т. А.Б., мархум қайнотасининг яшаш уйида таъмирлаш ишларини олиб бораётган вақтида, молхонасидан бир дона ТОЗ-12 русумли, 1 стволли,12 калибрли ов қуроли ва 5 дона патронларини топиб олган. Бу ҳақда Самарақанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Фуқаро ўз ихтиёри билан қуролини ИИБга олиб келиб топширган.
Шунингдек, Пахтачи туман Зиёвуддин шаҳарчасида яшовчи, 1980 й.т. Т.А. марҳум отасига тегишли бўлган бир дона ИЖ русумли, 16 калибрли, бир стволли, ов қуролини яшаш уйининг чордоғидан топиб олиб, ўз ихтиёри билан туман ИИБга олиб келиб берган.
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси фуқаролардан бу борадаги ишларда жонбозлик кўрсатишларини сўрайди.






