2020 йил 15 январь куни Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ инспектори сафдор, А.Турсуналиев Наманган вилояти ИИБ бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилди. Унда Наманган шаҳар “Чорсу” бозори ҳудудида хизматолиб бораётган вақтида Нексия-2 русумли автомашинани тўхтатиб, ҳайдовчининг спиртли ичимлик истеъмол қилганидан шубҳалангани вамастлик ҳолатини аниқлаш учун Наманган вилояти Наркология диспансерига олиб боргани, текширув давомида ҳайдовчининг спиртли ичимлик ичганлиги тасдиқлангани билдирган.
Шундан сўнг хайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириб, автомашинани жарима майдонига олиб борганида, ҳайдовчи маъмурий чора кўрмаслик ва автомашинани жарима майдонидан олиб чиқиб кетиш эвазига 200 АҚШ доллари пора тариқасида таклиф қилаётганлигини маълум қилди. Шундан келиб чиқиб, ушбу фуқарога нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Сафдор А.Турсуналиевнинг билдиргисига асосан, ИИВ ЎХБ Наманган вилояти бўлими ва ИЖҚК Департаменти Наманган вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор-тадбир ўтказилди. Тадбир давомида ҳайдовчи инспектор А.Турсуналиевга 200 АҚШ долларини пора тариқасида бераётган вақтида ҳолислар иштирокида қўлга олинди.
Ушбу ҳолат бўйича ИЖҚКД шаҳар бўлими томонидан хайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, дейилади Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарида.






