Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида меҳнат фаолияти ва икки давлат меҳнат мигрантларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим Қозоғистон парламенти томонидан ратификация қилинди.
Бу ҳақда Қозоғистон парлам.кз.ру сайти манбасига таяниб, Миграция агентлиги хабар берди.
Ушбу ҳужжат икки томон фуқаролари учун ҳам амал қилади ва қуйидаги имкониятларни яратади:
- икки давлат меҳнат вазирликлари ўртасида фуқароларни икки давлат ҳудудида ишга жойлаштириш, шу жумладан, икки давлат фуқаролари учун мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисида ўзаро ахборот алмашишни таъминлаш;
- икки давлат ҳудудида миграция оқимини тартибга солиш ва ноқонуний меҳнатнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
- меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги мажбуриятларини бажариш муносабати билан ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилган тақдирда, иш берувчи томонидан шахсий мулкни ташиш ва топшириш билан боғлиқ харажатларни тўлаб бериш ва ҳ.к.






