АсосийDunyo

Diamond Princess кемасида коронавирусга чалинган икки йўловчи вафот этди

'Diamond Princess кемасида коронавирусга чалинган икки йўловчи вафот этди'ning rasmi

Япония қирғоқларида икки ҳафта давомида каратин ҳолатида бўлиб турган Diamond Princess круиз лайнери йўловчилари орасида икки киши коронавирус сабабли ҳаёт билан видолашди. Бу ҳақда Эффект.уз хабар берди.

Икки ҳафта давомида Йокогама портида карантин ҳолатида бўлган кема йўловчилари яқиндагина қирғоққа чиқиш ва кемани тарк этиш имкониятига эга бўлгандилар. Кемада коронавирус юқтириб олган ва кеманинг илк қурбонлари сифатида қайд этилган ушбу икки инсон – 80 ёшдан ошган эркак ва аёл бўлган. Уларнинг асли япониклик экани ва 11-12 февраль кунлари маҳаллий шифохоналарнинг бирида бўлганликлари айтилмоқда. Икки ҳафта давомида Йокогама портида каратин ҳолатида бўлган кема йўловчилари яқиндагина қирғоққа чиқиш ва кемани тарк этиш имкониятига эга бўлгандилар.  

COVID-2019 бўйича охирги маълумотларга кўра, Хитойда авж олган коронавирус беморлари сони 75 минг кишидан ошган. Ундан ҳалок бўлганлар сони 2118, тузалганлар сони эса 16 000 киши экани айтилмоқда.
 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар