Туркманистонда бир-биридан қизиқ тартиблар ўрнатилмоқда. Аввалроқ туркманбошининг ҳудудларга ташрифи чоғида уни кутиб олишга чиққанларга сочини қора рангга бўяш тақиқлангани ҳақида хабар берган эдик.
Яқинда эса туркманистонлик ўқитувчиларга яшил рангдаги ручка ва блокнотлардан фойдаланиши шарт қилиб белгилаб қўйилди — бу ҳақда «CentralAsia» (TM) хабар бермоқда.
Хабарда ёзилишича, илгари ўқитувчиларга асосан ташқи кўриниш борасида талаблар қўйилган. Масалан, улар бир хил дўппи кийишлари, муаллималар мактабга миллий кийимларда келишлари шарт эди. Энди бир хил (яшил рангли) ручка ва ёндафтарлардан фойдаланишлари талаби қўйилмоқда.
Туркманистонда яшил ручкалар энг қиммати саналади, уларни буюртма асосида Туркиядан, шунингдек, Россия ва Хитойдан келтиришади.
Яшил ручка ва блокнотлар туркман миллий гилами нақшлари билан безатилган.
Битта яшил ручканинг нархи — 45 манат, блокнот — 50 манат (1 туркман манати = 0,29 АҚШ доллари).






