“Ookla” компанияси Speedtest.net сервиси 2020 йил январь ойи натижаларига кўра, янги маълумотларни эълон қилди. Speedtest Global Index мобил ва симли алоқа Интернет тезлиги жаҳон рейтинги бўйича Ўзбекистон Интернет аниқланган тезлиги натижаларига кўра яна тўрт позицияга кўтарилди.
Интернет тезлиги бўйича умумий рейтингида Ўзбекистон ҳозирги кунда 104-поғонани егаллаб тўрибди ва ўтган йили январ ҳолатига нисбатан 15 позицияга кўтарилди. Бу мазкур давр бўйича енг юқори ўсиш бўлди! Январ ҳолатига кўра биз бир қатор давлатлардан олдиндамиз – Грузия (107-ўрин), Озарбайжон (116-ўрин), Тожикистон (109-ўрин), Туркманистон (176-ўрин).
Умуман охирги йил натижаларига кўра Ўзбекистонда аниқланган интернет тезлиги 2,4 баровар ўсди – 10,89 Мбит/c дан (2019 йил январь ҳолатига) 25,75 Мбит/c гача (2020 йил январ ҳолатига).
Мобил интернет тезлигини оширишда ҳам Ўзбекистон бир қатор муваффақиятларга еришди: ҳозирги кунда мамлакатимиз 132-ўринни егалаб, 2019 йил декабрь ҳолатига иккита позицияга, йил якуни бўйича эса бешта позицияга кўтарилди.
Маълумот учун, Speedtest портали Интернет тезлигини текшириш учун умумжахон интернет фойдаланувчилар томонидан ишлатилади.






