Жорий йилнинг 19 февраль куни соат 07:10 ларда Самарқанд шаҳар Амир Темур ва Буюк Ипак йўли кўчалари кесишган чорраҳа бўйлаб "Сартепо-Темирйўл" вокзали йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган 1-йўналиш трамвай ўз йўлидан чиқиб кетган.
Ҳолат йўлнинг носозлиги сабабли юз берган. Мазкур ҳодисада тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда трамвайни йўналишига қўйиш чоралари кўрилмоқда, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати.






