АсосийJamiyat

Фуқаролар йиғинларига имтиёзли кредитлар ажратилади

'Фуқаролар йиғинларига имтиёзли кредитлар ажратилади'ning rasmi

18 февраль куни “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитларига кўра маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари – вазирга ҳамда вазирлик ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари биринчи ўринбосарлари – вазирлик ҳудудий бўлинмалари бошлиқларига тенглаштирилади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий Ахборот” канали хабар берди.

Ҳар бир маҳаллада тадбиркорлик субъектлари – юридик шахсларни фаол жалб қилиш ҳисобига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи комплекси давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қурилади.

Фуқаролар йиғинларига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ижтимоий дастурлар, шу жумладан “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури, “Ҳунармандчиликни ривожлантириш дастури”, “Yoshlar – kelajagimiz” дастури асосида имтиёзли кредитлар ажратилади. 

Қарор билан, шунингдек, комплексларни қуриш учун давлат-хусусий шерикликнинг асосий шартлари белгиланди. 

Комплексларни қуриш учун ер участкаларини танлаб олиш маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан вазирлик билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

2020 йил 1 июлга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар марказларида “Маҳалла маркази” мажмуалари биноларини қуриш (реконструкция қилиш, таъмирлаш) ишлари якунланади.

Қарор билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ташкилий тузилмаси, 99 штат бирлигидан иборат марказий аппаратининг тузилмаси, шунингдек ҳудудий бошқарма ва бўлимларининг намунавий тузилмаси тасдиқланди.

    Бошқа янгиликлар