Жорий йилнинг 18 февраль куни соат 08:30 ларда А-373-Б “Қўқон шаҳрига кириш” йўли Данғара тумани ҳудудидан ўтган қисмининг 14-километрида ҳайдовчи У.А. “Нексия” автомобилида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида қаршисидан ҳаракатланиб келаётган “Тико” автомобили хамда унинг ортида ҳаракатланиб келаётган “Ласетти” автомобили билан тўқнашган.
Натижада, “Тико” русумли транспорт воситаси хайдовчиси Бувайда туманида яшаган Й.А. ва йўловчиси М.Б. ҳамда Фурқат туманида яшовчи Ж.З. бошқарувидаги “Ласетти” автомобилида бўлган йўловчи М.Х.лар воқеа жойида вафот этган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматийўл ҳаракати иштирокчиларидан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишни, транспорт воситасини об-ҳаво шароитини ҳисобга олган ҳолда бошқаришни сўраб қолади.






