АсосийJamiyat

Самарқандда юз берган навбатдаги ЙТҲда 2 киши ҳалок бўлди

'Самарқандда юз берган навбатдаги ЙТҲда 2 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Жорий йилнинг 18 февраль куни соат 06:40 ларда Самарқанд вилояти, Булунғур туманида ҳайдовчи О.И. бошқарувида бўлган “Исузу” русумли автобус ҳамда ушбу йўналишда қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаган ҳайдовчи Ф.Қ. бошқарувида бўлган “Нексия” русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган. 

Оқибатда “Нексия” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Ф.Қ. ва ушбу автомашина йўловчиси Ф.Х.лар воқеа жойида вафот этишган.

Йўловчилар Д.Х. ва Н.Р.лар тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати.

 

    Бошқа янгиликлар