АсосийJamiyat

“Ўзбекнефтгаз” Аи-92 бензинни Сирдарё, Жиззах, Самарқанд ва Қашқадарёда ҳам сотувга чиқарди

'“Ўзбекнефтгаз”  Аи-92 бензинни Сирдарё, Жиззах, Самарқанд ва Қашқадарёда ҳам сотувга чиқарди'ning rasmi

"Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти ""UNG Petro" МЧЖ томонидан нефт маҳсулотларини сотиш ҳажмини ошириш бўйича  Аи-92 бензин сотуви Фарғона водийси бўйлаб йўлга қўйилганлиги ҳақида маълум қилинган эди.  

Айни пайтда Сирдарё, Жиззах, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ҳам  Аи-92 русумли юқори сифатли бензинни истеъмолчиларга сотиш ташкил этилди. Компаниянинг ушбу вилоятларидаги 10 та автомобилларга ёқилғи қўйиш шохобчаларида маҳсулотлар истеъмолчиларга сотилмоқда. Бу ҳақда жамиятнинг Матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, "UNG Petro" Аи-92 русумли бензинни бошқа компанияларга нисбатан 14-15%га арзонроқ сотишни йўлга қўйди.  

Агар сизда “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли АЁҚШларда сотилаётган ёқилғининг сифати ва нархи билан боғлиқ мурожаат ёки фикр-мулоҳазалар бўлса, телеграм каналдаги @UNG_Petro_Bot орқали билдиришингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар