Ухандаги вақтинчалик шифохоналардан бирининг раҳбари коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақда таржимон интернет нашри «Шенмин Рибао» газетаси хабарига асосланиб маълум қилмоқда.
«Вучанг касалхонаси директори Лиу Цзининг CОVID-2019 билан касалланган ва 17 феврал куни вафот этди», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 31 декабрь куни Хитой маъмурлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига (ЖССТ) мамлакатнинг марказий қисмидаги Хубей вилояти Ухан шаҳрида номаълум пневмония касаллиги ҳақида хабар беришган эди. Мутахассислар касалликнинг қўзғатувчисини аниқладилар. Бу 2019-nCоV вируси эди. ЖССТ эпидемияни халқаро аҳамиятга эга фавқулодда ҳолат деб тан олди ва ушбу касалликка расмий CОVID-2019 деб ном берди.
Сўнгги маълумотларга кўра, бу вирус билан касалланганлар сони 71334 нафарга етган. Ундан ҳалок бўлганлар эса 1775 нафарни ташкил қилиб турибди.






