АсосийJamiyat

Хоразмда лотерея можаросига "Халқ банки" изоҳ берди

'Хоразмда лотерея можаросига "Халқ банки" изоҳ берди'ning rasmi

Бироз аввал Хоразм вилоятида  лотереядан СПАРК машинаси чиққани, аммо ўша жойда лотерея сотувчиси ютуқли лотереяни фуқаронинг қўлидан юлиб олиб қайтариб бермагани ҳақида хабар берган эдик. 

Халқ банки ушбу ҳолатга расмий муносабат билдирди.

Аниқланишича, фуқаролар Қ. К ва Р. Р. биргаликда  Шовот Марказий деҳқон бозорида Халқ банки лотереяларини сотиш билан шуғулланиб келишган. Улар Халқ банки ходимлари эмас. Шунингдек, бу фуқароларнинг лотереяларни сотиш бўйича Халқ банки билан ҳеч қандай шартномаси ҳам йўқ. Ушбу фуқаролар Халқ банки кассаларидан “Омад қуши” лотереяларининг ҳар бирини 3 минг сўмдан сотиб олиб, фуқароларга 4 минг сўмдан сотганлиги аниқланди.  

Халқ банки томонидан чиқарилаётган лотереялар, хусусан, “Омад қуши” лотереяси билетига ҳам нархи алоҳида кўрсатиб ўтилган.  

Айни пайтда Искандаров Исажон аризасига биноан мазкур ҳолат юзасидан ички ишлар органи ходимлари томонидан терговга қадар ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар