Айни вақтда Тошкентда «Ўзбекистонда давлат ва жамият қурилишининг янги босқичи, мамлакатни демократик модернизациялашда парламент ва ҳокимият вакиллик органларининг ролини ошириш» мавзусида халқаро конференция ўтказилмоқда. Унда сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов айни пайтда Қонунчилик палатасининг ялпи мажлиси бўлиб ўтаётганини ва унда Президентимизнинг Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифалардан бири «Ўзбекистон Республикаси фуқаролик тўғрисида»ги қонун кўриб чиқилаётганини маълум қилди.
«Биласизки, давлатимиз раҳбарининг таклифлари билан 1995 йилга қадар Ўзбекистонда яшаб келаётган 50 мингга яқин кишига фуқаролик топшириш режалаштирилган. Яна бир муҳим масалалардан бири прописка масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда», - деди А.Саидов.
Бугунги анжуман айнан Президент Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифалар ижросига қаратилгани таъкидланди.
Халқаро анжуман давом этмоқда.






