Қозоғистонда маҳаллий мутахассислар мавжуд бўлган лавозимлар учун чет эл ишчиларига квота беришни тақиқлаш режалаштирилмоқда, дея Миграция агентлиги матбуот котиби Tengrinews.kz нашрига асосланиб хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, 2019 йилда 25,5 минг чет эл ишчиларини жалб қилиш учун рухсатномалар берилган, уларнинг 80 фоизини компания раҳбарлари, таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва малакали мутахассислар ташкил этган.
2020 йилда компанияларда қозоғистонлик кадрлар улушини 96 фоиз бўлишини таъминлаш режалаштирилган ва ўтган йилга нисбатан чет эл ишчиларини жалб қилиш квотаси 40 фоизга қисқартирилган.






