АсосийJamiyat

Бош прокурор ўринбосари сўнгги уч йилдаги инқилобий ўзгаришни айтди

'Бош прокурор ўринбосари сўнгги уч йилдаги инқилобий ўзгаришни айтди'ning rasmi

2017-2021-йилларда мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида мамлакатнинг ҳуқуқий қиёфаси янгиланди. Тергов ва одил судлов билан боғлиқ бўлган процессуал нормалар жиддий ўзгарди ва ўзгаряпти. Жумладан, ушлаб туриш ва дастлабки терговни амалга ошириш муддатлари қисқартирилди, ижтимоий ҳавфи катта бўлмаган жиноятларни тергов қилиш процедураси ўзгартирилди ва мамлакатда биринчи марта суруштирув институти жорий этилди. Бу ҳақда 14 февраль, жума куни Тошкентда бўлиб ўтган “Ўзбекистон Республикаси Президенти Мурожаатномаси: Ҳаракатлар Стратегиясининг 3 йиллик самараси ва 2020 йилга белгиланган устувор вазифалар” мавзусидаги халқаро форумда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Эркин ЙЎЛДОШЕВ маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, йиллар давомида мамлакат тараққиётига жиддий тўғоноқ бўлиб келаётган масалалардан бири бу - далиллар мақбуллиги билан боғлиқ бўлган муаммолардир.

Далиллар мақбуллиги билан боғлиқ нормалар конкретлаштирилди. Ноқонуний тергов усуллари қўлланилгани учун жавобгарлик кучайтирилди ва янги бир норма - “далилларни сохталаштириш учун жавобгарлик” жорий этилди”, - деди у.

Эркин Йўлдошевнинг қайд этишича, яна бир инқилобий ўзгаришлардан бири бу – айрим процессуал ҳаракатларни санкциялаштириш ваколатлари прокуратурадан олиниб, судлар ваколатига ўтказилганидир. Маълумотга кўра, 3 йил давомида судлар томонидан 1910 та оқлов ҳукмлари чиқарилди, шундан 566 таси прокурорлар протестлари билан бўлди. 

Прокуратура органлари Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган ишларнинг мантиқий давоми сифатида 2020 йилда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида 28 та тадбирни амалга оширишни режалаштирган. 

Бошқа янгиликлар