2020 йилнинг 1 февраль кунидан 1 март кунига қадар ички ишлар органлари томонидан “Ёшлар орасида наркотик воситаларининг тарқатилишига қарши кураш” тезкор-профилактик тадбири ўтказилмоқда.
Тезкор-профилактик тадбир давомида “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” мавзусидаги профилактик характердаги 2119 маротаба учрашув, давра суҳбатлари ўтказилди, уларда 268 мингдан ортиқ талаба ва ўқувчилар иштирок этди.
Шу каби учрашувлар, давра суҳбатлари ишчи ва хизматчиларнинг аксарияти ёшларни ташкил қилган 302 та корхона, муассаса, ташкилот ҳамда қишлоқ фуқаролар йиғинларида ҳам ташкиллаштирилиб, уларда 24 мингга яқин уюшмаган ёшларнинг иштироки таъминланди.
1-16 февраль кунлари республика бўйича жами 201 та гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ ҳолатлар аниқланиб, ноқонуний муомаладан 33 килограммга яқин гиёҳвандлик воситалари олинди.
Мазкур йўналишда профилактик ва тезкор ишлар давом этмоқда.






