АсосийDunyo

Исми сир қолишини истаган инсон камбағал ватандошларининг қарзини тўлаб берди

'Исми сир қолишини истаган инсон камбағал ватандошларининг қарзини тўлаб берди'ning rasmi

Туркиянинг Диёрбакир туманида ҳимматли сирли шахс туманнинг барча аҳолисининг маҳаллий озиқ-овқат дўконидаги қарзларини тўлади. Бу ҳақда NTV Turkiyа манбасига таяниб Соф.уз хабар берди.

Хабар қилинишича, номаълум шахс дўконга келиб, сотувчига барча маҳаллий аҳолининг қарз дафтарчасига ёзилган  қарзларини тўламоқчи эканини айтади.

У 12,5 минг турк лирасини (2 минг доллардан зиёд) тўлаган. Сўнгра қарзлар ёзилган саҳифаси йиртиб олиб, ёқиб юборган.

Сотувчининг сўзларига кўра, кўпчилик улар энди қарздор эмасликларига дарҳол ишонишмаган.

Бошқа янгиликлар