16 феврал. Хитойдаги янги коронавирус қурбонлари сони 1665 кишини ташкил этмоқда. Тузалганлар,9,419 киши, авж олганидан буён юқтирганлар сони 68 мингдан ошди.
Бу ҳақда якшанба куни Хитойнинг Гигиэна ва соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси маълум қилди.
Сўнгги расмий маълумотларга кўра, мамлакатда 158 мингдан ортиқ одам касалланганлар билан яқин алоқада бўлганлиги туфайли ҳозирда шифокорлар назорати остида. Тиббий муассасаларда 11,2 мингдан ортиқ бемор оғир аҳволда. Хитойда, шунингдек, 8,2 мингдан ошиқ одам карантинда.






