18-феврал куни Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Тошкент шаҳрига келади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Ташриф дастуридан Ташқи ишлар, Энергетика, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирликларида ва бошқа идораларда икки томонлама музокаралар ўтказиш ўрин олган.
Венгрия делегацияси Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 5-йиғилиши ва Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форумида ҳам иштирок этади.






