АсосийJinoyat

5 йилдан буён қидирувда бўлган ота топилиб, алимент пуллари ундирилди

'5 йилдан буён қидирувда бўлган ота топилиб, алимент пуллари ундирилди'ning rasmi

Фуқаролик ишлари бўйича Бўз туманлараро судининг 04.10.2004 йил кунги суд буйруғига асосан,  Шаҳрихон туманининг Қум маҳалласида яшовчи қарздор А.П.дан ундирувчи М.Б. фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундирилиши белгиланган. Бироқ, фуқаро А.П. ўз фарзанди учун алимент пулларини тўламасдан Россия Федерациясига кетиб юборган. Шу сабабли, Мажбурий ижро бюроси Шаҳрихон тумани бўлими томонидан қарздор А.П.га нисбатан 2015 йил 26 октябрь кунидан қидирув эълон қилинган.

Беш йилдан ортиқроқ муддатда олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида қарздор А.П. Россия Федерациясидан келганлиги аникланиб, 07.01.2020 йил куни Андижон шаҳар ҳудудидаги укасининг уйидан топилди ҳамда алиментдан бўлган    24 млн 70 минг сўм қарздорлиги тўлиқ ундирилди.

    Бошқа янгиликлар