АсосийJamiyat

Комил Алламжонов АОКАдан кетиш сабабини маълум қилди

'Комил Алламжонов АОКАдан кетиш сабабини маълум қилди'ning rasmi

Хабарингиз бор, 29 январь куни, кутилмаганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов ва унинг ўринбосари Саида Мирзиёевалар хусусий секторда иш бошлашларини эълон қилиб, агентликдаги фаолиятларини якунлаган эди.

Блогер Лазиз Ҳамидов муаллифлигидаги “Улар” лойиҳасининг навбатдаги меҳмони бўлган Комил Алламжонов ушбу ташкилотдан нега кетгани сабабини маълум қилди.

“Бу бизнинг шахсий қароримиз, яъни жамоамизнинг шахсий қарори. Нимага деганда, барибир, эркин ишлаш, озодликда ишлашга бўлган хоҳиш тарозиси оғирлик қилди”, дея изоҳлаган у.

Шунингдек, Алламжонов ушбу лавозимдан кетиш тартибини ҳам тушунтириб ўган. Унга кўра, Президент номига ариза билан мурожаат қилинади ва ишдан бўшаш сабаблари тушунтирилади. Агар давлат раҳбарияти маъқул кўрса, ишдан бўшатилади.

Эслатиб ўтамиз, 29 январь куни лавозимидан кетган Комил Алламжонов 31 январь куни Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси, Мирзиёева Саида Шавкатовна унинг ўринбосари этиб сайланди.

 

    Бошқа янгиликлар