АсосийJamiyat

Фарғонада қарама-қарши йўлга чиққан “Нексия” сабаб, айбсиз “Спарк” ҳайдовчиси ҳалок бўлди

'Фарғонада қарама-қарши йўлга чиққан “Нексия” сабаб, айбсиз “Спарк” ҳайдовчиси ҳалок бўлди'ning rasmi

Қоидабузар ҳайдовчи яна бир нафар фуқаронинг умри бевақт сўнишига сабабчи бўлди, дея хабар берди ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати.

Жорий йилнинг 13 февраль куни соат 14-20 ларда 4Р-109 Фарғона халқа йўлининг 112 километрида Улуғнор туманида яшовчи И.О. “Нексия” русумли транспорт воситасида қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланиши натижасида, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган Олтинкўл туманида яшаган Л.С. бошқарувидаги “Спарк” русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада, “Спарк” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Л.С. кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай тан  жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган. Ушбу транспорт воситаси йўловчиси Олтинкўл туманида яшовчи С.И. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

    Бошқа янгиликлар