Мамлакатимизнинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра 2020-йилнинг 7-феврал куни Южноуралск – Магнитогорск трассасида Челябинск вилояти ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 3 киши, жумладан Ўзбекистон фуқароси М.Р. вафот этди, ҳамюртларимиз М.Н. ва A.Р. жароҳат билан касалхонага ётқизилган. Бу хақда ТИВ маълум қилди.
Бош консулхона вазиятни назоратга олди, жароҳатланганлар ва уларнинг яқинлари билан алоқа ўрнатди. Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси билан биргаликда марҳуманинг жасадини турмуш ўртоғи ҳамроҳлигида ватанга жўнатиш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти ЙТҲ муносабати билан ҳамдардлик изҳор этади ҳамда Россиянинг Урал федерал округи ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда мамлакатимизнинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +7 343 276 31 66, +7 343 272 31 33.






