АсосийJamiyat

Йўлда авария ҳолатини юзага келтирган ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилди

'Йўлда авария ҳолатини юзага келтирган ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилди'ning rasmi

Интернет тармоғида “Мазда” русумли автомобиль ҳайдовчиси дрифт қилгани ва йўл қисмида авария ҳолатини юзага келтиргани акс эттган видео тарқалди. Ушбу ҳолатга нисбатан Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси қуйидагича изоҳ берди.

"Маълум қиламизки, 7-февраль куни таҳминан соат 21.30 да Мирзо-Улуғбек туманида Ўзбекистон овози ва Яхъё Ғуломов кўчалари кесишмасида “Мазда” русумли автомобиль ҳайдовчиси 28 ёшли Ливон Я. йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари учун хавф туғдирган ҳолда манёврлар амалга ошира бошлагани аниқланди.

Ливон Я.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-5-моддаси бўйича (“Транспорт воситалари ҳайдовчилари ҳаракатига халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириш, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиши учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши”) маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолати тасдиқланиб, бу ҳақида баённома тузилди.

Ички ишлар Бош бошқармаси ҳайдовчилардан йўлларда аварияга сабаб бўлувчи ҳолатларни юзага келтирмаслик, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўрайди".  

 

Бошқа янгиликлар