АсосийDunyo

Қозоғистон президенти оммавий тартибсизлик содир бўлган вилоят ҳокимини ишдан бўшатди

'Қозоғистон президенти оммавий тартибсизлик содир бўлган вилоят ҳокимини ишдан бўшатди'ning rasmi

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Жамбил вилоятида содир бўлган оммавий тартибсизликлардан сўнг, вилоят ҳокими Асқар Мирзахметовни истеъфога чиқарди.

Вилоятнинг янги ҳокими этиб Бердибек Сапарбаев тайинланган. У 2019 йилнинг августидан буён бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Шунингдек, Жамбил вилояти полиция раҳбари Арман Оразалиев ҳам истеъфога чиқарилган. Вилоят полиция департаментига раҳбар этиб Қозоғистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Жанат Сулейменов тайинланган.

Қосим-Жўмарт Тўқаев Жамбил вилояти ҳокими Асқар Мирзахметовга ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Сулушаш Қурманбековани ҳамда Қўрдай тумани ҳокими Бўлатбек Байтолени иш фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун бўшатишни буюрган.

Эслатиб ўтамиз, 7 февраль куни Жамбил вилояти Масанчи қишлоғидаги маҳаллий аҳоли ўртасида келиб чиққан можаро оқибатида 8 киши ҳалок бўлган ва 40 дан ортиқ фуқаро жароҳатланган эди.

    Бошқа янгиликлар