Математика фанидан Миллий сертификат бериш тизими структураси ва мазмуни муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди, дея маълу қилди ДТМ.
Мутахассислар иштирокида ўтган мазкур йиғилишда амалга оширилаётган ишларнинг дастлабки натижалари тақдим қилинди. Ривожланган мамлакатларнинг CAТ Левел 1, CAТ Левел 2, AСТ, ЙеГЕ ва бошқалар тажрибаларини ўрганиш асосида миллий имтиҳон структураси, тест топшириқлари турлари, танлов фоизи тақсимоти, баҳолаш мезонлари тўғрисидаги маълумотлар йиғилиш қатнашчиларига йетказилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Президент Она тили бўйича ҳам IELTS каби миллий тест синови жорий этилишини таклиф берган эди.






