АсосийJamiyat

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида янги марказ иш бошлади

'Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида янги марказ иш бошлади'ning rasmi

2020 йил 10 февраль куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида (ТИҚХММИ) Британия Кенгаши кўмагида Касбий ривожлантириш марказининг очилиш маросими ва инглиз тилида «English as a Medium Instruction — Инглиз тили махсус мақсадларда» халқаро лойиҳаси доирасида халқаро семинар бўлиб ўтди.

Очилиш маросимда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари У.Бегимқулов, институт ректори Ў.Умурзоқов, Британия Кенгаши директори Рейчел Айленд, Буюк Британия консультантлари Род Болайто, Норвич тил таълими институтидан Жейсон Скит ва бошқалар иштирок этди.

«English as a Medium Instruction — Инглиз тили махсус мақсадларда» лойиҳаси  ўқитувчиларга касбий ривожланишларида ёрдам бериш ва Ўзбекистон таълим соҳасидаги хорижий тажрибаларни жорий қилиш учун имконият яратиш мақсадида ташкил этилган. 

Замонавий ўқув дастурларини ишлаб чиқишда халқаро тажрибага асосланган ўқув материалларини такомиллаштириш, шунингдек, Буюк Британия мутахассислари билан маслаҳат учрашувлари, вебинар ва семинарлар ўтказиш лойиҳанинг асосий вазифаларидан саналади.

    Бошқа янгиликлар