АсосийJinoyat

Хивада фуқароларни пул эвазига ўқишга киритишни ваъда қилган фирибгар ушланди

'Хивада фуқароларни пул эвазига ўқишга киритишни ваъда қилган фирибгар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Хива шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Маъмун номидаги жаҳон тиллари” НТМ раҳбари А.Н. фуқароларни олий таълим йўналиши бўйича ўқитишга рухсат берувчи тегишли лицензияси бўлмасада, фуқаро Э.И.га НТМни чет тили филологияси мутахассислиги бўйича ўқитиб, бакалавр дипломи бериш учун пул сўраган.

У ўқишга киритиш имкониятига эга эканлигини айтиб, уни алдаб, ўқув юртининг 2-семестридан ўқишни бошлашига ёрдам бериши эвазига 1 850 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан, 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Шунингдек, НТМ раҳбари А.Н. бир неча фуқароларнинг ишончига кириб, уларининг 128,5 млн. сўм ва 500 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан НТМ раҳбари А.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар